Эртага Қозоғистон-Хитой чегарасида автомобиль назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди

None
ASTANА. Каzinform – 6 июль куни Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобиль назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди, дея хабар беради Кazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

«Давлат даромадлари қўмитаси 6 июль Қозоғистон Республикасининг Пойтахт куни муносабати билан Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобиль назорат-ўтказиш пунктларида одамлар, транспорт воситалари ва юклар олиб ўтилмаслигини маълум қилади. Қозоғистон-Хитой чегарасидаги темир йўл ўтказиш пунктлари доимий режимда ишлашда давом этади. Транспортчилар ва чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган барча фуқаролардан жорий этилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришлари сўралади», — дейилади расмий хабарда.

Сўнгги хабарлар