Эртага қисман қуёш тутилиши кузатилади
ASTANA. Kazinform – Европа, Ғарбий Африка ва Шимолий Осиё аҳолиси шанба куни қисман қуёш тутилишини кўришлари мумкин бўлади, деб хабар беради Euronews.

Европа, Ғарбий Африка, Шимолий Осиё, АҚШ шимоли-шарқида ва Канада шарқида яшовчилар қуёшнинг қисман тутилишини кўришлари мумкин бўлади. Ойнинг сояси қуёшнинг фақат ярмини қоплайди ва у ярим ойга ўхшайди.
Қуёш тутилиши Шимолий ва Жанубий Американинг аксарият қисмида эрталаб содир бўлади. Ғарбий Европа ва Африкада – эрталаб, Шарқий Европа ва Шимолий Осиёда – тушдан кейин.
NASA маълумотларига кўра, қуёш ва ой тутилиши йилига тўртдан етти мартагача содир бўлади. Ой орбитасининг Ерга нисбатан қиялиги туфайли бу табиат ҳодисалари одатда жуфт-жуфт бўлиб содир бўлади. Мисол учун, март ойининг ўрталарида тўлиқ ой тутилиши ойни қизил рангга айлантиради.
Сентябр ойида яна бир тўлин ой ва қисман қуёш тутилишини кўриш мумкин.