11:30, 16 Октябрь 2023 | GMT +5
Эртага Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Хитойга боради
17-18 октябрь кунлари Қозоғистон Президенти Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.

Пекинда Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньпин, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан музокаралар ўтказади, шунингдек, “Бир камар, бир йўл” юқори даражадаги ташаббусининг III Форумида иштирок этади.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Давлат раҳбарининг 9-15 октябрь кунлари бўлиб ўтган иш ҳафтасига бағишланган видеошарҳ эълон қилинган эди.