Эроннинг ШҲТга кириши шартлари – Қозоғистон ТИВ меморандум лойиҳасини эълон қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ТИВ Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум лойиҳаси эълон қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Эрон ШҲТга аъзо бўлиш учун низомнинг мақсад ва тамойиллари, шартнома қоидалари, шунингдек, ШҲТ доирасида қабул қилинган халқаро шартномалар ва ҳужжатларга риоя қилишга рози бўлиши керак.

Эрон Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича Шанхай конвенциясига 2022 йил 1 декабрдан кечиктирмасдан ва ШҲТ доирасидаги халқаро шартномаларга 2023 йил 15 апрелдан кечиктирмасдан қўшилиши керак. Барча ҳужжатлар имзолангандан сўнг ва уларнинг сони 40 дан ортиқ бўлса, Давлат раҳбарлари кенгаши Эрон Ислом Республикасига ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Шу йилнинг 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Учрашувда меморандум имзоланиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар
telegram