11:04, 08 Январь 2020 | GMT +6
Эроннинг АҚШ базаларига ҳужумидан сўнг Токио фонд биржасида нархлар тушиб кетди
TOKIO. Kazinform – Nikkei индекси ноябрь ойидан бери илк маротаба белгиланган нархдан 23 000 пунктга пасайди. Бунга Эроннинг Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига қилган ҳужумидан сўнг Яқин шарқ минтақасидаги аҳволнинг кескин ёмонлашгани сабаб бўлди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига ҳавола қилиб.
Nikkei индекси бирдан 600 позицияга пасайган. 10:00даги маълумот бўйича, Nikkei молия индекси 568, 43 пункт ёки 2,41 фоиз пасайган. Токио фонд биржасида барча Биринчи секция акцияларининг Токио индекси 38,79 пункт ёки 2,25 фоизни ташкил қилган. Бу белгиланган 1686,26 пунктдан пастдир.
Nikkei индекси бир зумда 22 950 пунктгача пасайди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Мудофаа вазирлиги Эрон АҚШ ва уларнинг иттифоқдошлари кучлари турган Ироқдаги иккита ҳарбий базага ракеталар билан ҳужум қилганини маълум қилганди.
Яқин шарқ минтақасидаги аҳволнинг кесинлашиши жаҳон нефть нархига ҳам таъсир қилган.