Эрондаги масжид деворида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битиклари топилди

«Эроннинг шимоли-ғарбида Темурийлар даврининг кўплаб маданий мерос обидалари мавжуд. Амир Темур Эронга ташрифи давомида Машҳад провинциясидаги Тойинобод шаҳрида шайх Абу Бакр Зайн-ул Обиддин Тоййибиний билан учрашган ва у билан дўстлашиб қолган. Узоқ йиллар давомида у билан мактуб ёзишиб турган. Ушбу дўстлик ҳурмати Амир Темурнинг ўғли Шоҳрух Мирзо Тойинобод шаҳрида ажойиб масжид қурдиради. Масжид бугунги кунга қадар сақланиб қолган ва кўплаб алломаларнинг дўстона муносабатларини ўзида муҳрлаган. Шуниси диққатга сазоворки, кўп ҳукмдорлар ва таниқли арбоблар бу масжидга келиб, намоз ўқишни ўзлари учун шараф деб билишган. Масжиднинг деворида юқори мартабали меҳмонлар учун ҳурмат девори бўлиб, уларда меҳмонлар ўз тилаклари ёки битикларини ёзиб қолдиришган. Уларни кўздан кечираётиб, ажойиб янгилик – Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битикларини кашф этдик», - деди Т.Қўзиев.
Таъкидлаш жоизки, 2022 йилнинг март ойида Эронга хизмат сафари ташкил этилган.
Маълум қилинишича, айни дамда улуғ алломалар битикларини илмий жиҳатдан ўрганишга доир ишлар олиб борилмоқда.