Эронда WhatsApp и Google Play ишлай бошлайди

ASTANA. Kazinform - Эронда мессенжер ва иловалар дўкони 2022 йилда блокланган эди, деб хабар беради Кazinform агентлиги ИРНАга таяниб.

WhatsApp
Фото: Pixabay

ИРНАнинг хабар беришича, Эрон кибермакон олий кенгаши аъзолари бир овоздан баъзи машҳур хорижий платформалар, жумладан WhatsApp ва Google Playга киришга қўйилган чекловларни бекор қилиш учун овоз берди.

Эронда WhatsApp и Google Play ишлай бошлайди
Фото: ИРНА

 

Кенгашда блокировкалаш сиёсатини қайта кўриб чиқиш масаласи кўтарилиб, аввалроқ ўрганилган турли идораларнинг фикр-мулоҳазалари муҳокама қилиниб, шундай қарор қабул қилинди.

Кенгаш аъзолари, шунингдек, маҳаллий платформаларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, мессенжер ва иловалар дўкони Эронда 2022 йил сентябрида мамлакатда ҳижобни нотўғри кийганликда айбланиб, ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлими юзасидан норозилик намойишлари бошланганидан кейин блокланган эди. Шу билан бирга Instagram ҳам блокланди.

Аммо 2014 йилдаёқ Эрон Бош прокуратураси WhatsApp ва Viberга киришни блоклашни талаб қилган эди.

Сўнгги хабарлар