Эронда ўтказилган фестивалда “Олға” фильми иккита мукофотга сазовор бўлди
ASTANA. Kazinform - Эронда ўтказилган 14-халқаро спорт фильмлари фестивалида Ерик Жолжақсинов “Энг яхши иккинчи пландаги эркак роли”, Ернар Нурғалиев эса “Энг яхши режиссёр” номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур халқаро спорт кинофестивалида “Олға” фильми иккита мукофотга сазовор бўлди.
“Олға” - отаси вафотидан кейин жиноятга юз тутган ака-укалар ҳақида фильм. Бироқ уларнинг қишлоғига енгил атлетика бўйича мураббий иқтидорли ёшларни жалб қилиш учун келади ва бу уларнинг ҳаётига ўзгаришлар киритади. Ака-укалардан бири марафон югуриш бўйича жаҳон чемпиони билан беллашади.
Фильм Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда Миллий киномарказ кўмагида суратга олинган. Фильм продюсери Максим Акбаров, режиссёри Ернар Нурғалиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC Шавкат Раҳмонов ҳақида фильм суратга олгани ҳақида ёзган эдик.