10:44, 02 Август 2022 | GMT +5
Эронда тошқин қурбонлари сони 56 кишига етди
ТЕHRAN. IRNA-Кazinform – Эрондаги тошқин қурбонлари сони 56 кишига етди. Бу ҳақда Кazinform IRNAга таяниб хабар беради.
«Мамлакатда содир бўлган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 56 нафарга етди», - деди Эрон Қизил Ярим Ой жамияти ёрдам ва қутқарув хизмати раҳбари Меҳди Велипур.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
«Афсуски, 18 нафар фуқаромиз ҳамон бедарак йўқолган, гуруҳларимиз сел босган ҳудудларда қидирув ва қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Ҳозиргача 3700 дан ортиқ бошпана эҳтиёжини қондирдик. Бизнинг гуруҳлар 2500 га яқин одамни қутқариб, хавфсиз ҳудудларга кўчирди», - деди Велипур.
Фото: tr.irna.ir