Эронда ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари билан боғлиқ қонун лойиҳаси қабул қилинди
Қонун лойиҳасини қабул қилиш учун 161 депутат овоз берди, 3 нафари бетараф қолиб, 2 нафари эса қарши овоз берди.
Мамлакат вице-президентининг парламент ишлари бўйича ўринбосари Али Адянийнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси мажлисида маъқулланган ва ҳуқуқий тартиб-таомиллар учун парламентга юборилган.
«Эроннинг ШҲТга кириши иқтисодий, ижтимоий ва халқаро нуқтаи назардан санкцияларни енгиш ва Ташкилотга аъзо давлатлар билан иқтисодий дипломатияни кучайтиришга мос равишда алоҳида аҳамиятга эга», - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 сентябр куни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийён ва ташкилот бош котиби Чжан Мин Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш мақсадида Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолаган эди.
Ўтган йилнинг 27 ноябрида Эрон Мажлиси Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) кириши ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилган эди.
2005 йилда Эрон ШҲТда кузатувчига айланди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш жараёни 2021 йилда бошланган.
Фото: ru.irna.ir