11:32, 10 Июнь 2024 | GMT +5
Эронда президентликка номзодлар эълон қилинди
TEHRAN. Kazinform – Эронда мамлакатнинг собиқ раҳбари Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан навбатдан ташқари сайловларда президентликка номзодлар учун квалификация якунланди ва номзодлар тасдиқланди, деб ёзади Anadolu.

Унинг билдиришича, 20 га яқин номзод бўлиб, шулардан олти нафар номзод тасдиқланган.
Булар:
- Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг собиқ раҳбари Мустафо Пурмуҳаммадий;
- Эрон олий раҳбарининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий;
- амалдаги парламент спикери Муҳаммад Бағэр Ғолибаф;
- Теҳрон мери Алиризо Заканий;
- Эроннинг собиқ соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири ва парламент аъзоси Масуд Пезешкиян;
- Шаҳидлар ва фахрийлар ишлари бўйича жамғарма раҳбари, Эрон парламенти раисининг собиқ биринчи ўринбосари Амир Ҳусайн Ғозизода Ҳошимий.
Исломийнинг қўшимча қилишича, номзодлар эълон қилинганидан кейин сайловолди ташвиқот ишлари бошланади. У сайловлар арафасида, 27 июнда якунланади.
Мўътадил қанотга мансуб парламент собиқ спикери Али Ларижонийга, собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажод ва биринчи вице-президент Исҳоқ Жаҳонгирийга сайловларда иштирок этишига рухсат берилмаган.