Эронда олов фестивали пайтида 26 киши ҳалок бўлди

ТЕHRAN. Кazinform – Эронда Чаҳаршанбе-Сури олов фестивалини нишонлаш пайтида 26 киши ҳалок бўлди, 4360 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

Иран
Фото: TASNIM

Бу байрамда эронликлар асосан олов устидан сакраш ва пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида куяди. Ўтган йили ушбу байрам пайтида 700 дан ортиқ одам жароҳатланган ва камида 17 киши ҳалок бўлган.

ТАСС агентлигининг маҳаллий ахборот манбаларига таянган ҳолда хабар беришича, Эрон тез ёрдам хизмати раҳбари 1400 га яқин тез тиббий ёрдам марказлари байрамларга тайёрлигини маълум қилган. Биргина Теҳронда бир кун ичида ёнғин хавфи ҳақида 1800 та қўнғироқ келиб тушган ва 2 нафар пойтахтлик ҳалок бўлган.

Чаҳаршанбе-Сури байрами бу Эрондаги қадимий олов байрами ва у баҳорнинг келиши, табиатнинг қайта туғилишини англатади.

Чаҳаршанбе-Сури календарь йилининг охирги чоршанбасига ўтар кечаси нишонланади (Эронда чоршанба “чаҳаршанбе” деб талаффуз қилинади), лекин байрамнинг ўзи икки-уч ҳафта олдин бошланади.

Анъанага кўра, эронликлар ширин ва нордон ёнғоқларнинг махсус аралашмасини истеъмол қилади, кечқурун улар кўчаларда гулхан ёқади ва улар устидан сакраб ўтади. Замонавий байрам урф-одатлари пиротехника воситаларидан фойдаланишни ўз ичига олади.

Сўнгги хабарлар