Эронда мақбарада бир киши 15 кишини отиб ўлдирди

None
ASTANA. Kazinform – Эроннинг Широз шаҳридаги Шоҳ-Черах мақбарасида номаълум киши ўт очди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, натижада камида 15 киши вафот этган, ўнлаб кишилар жароҳатланган, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Вафот этганлар орасида бир аёл ва икки бола ҳам бор.

Эрон давлат телевидениесининг хабар беришича, камида 19 киши жароҳатланган.

IRNA ахборот агентлиги қуролли ҳужумни уч киши амалга оширганини хабар қилди. Бироқ провинция бошлиғининг ўринбосари Фарс Эсмаил Мохебипур телевидение орқали фақат бир киши ўқ узгани, кейинчалик у яралангани ва ҳибсга олинганини айтди. Расмийга кўра, ҳужум қилган шахс Калашников автоматидан фойдаланган.

Қуролли ҳужум учун масъулиятни «Исломий давлат» ташкилоти (Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда тақиқланган) ўз зиммасига олди. Бу ҳақда ушбу террорчилик гуруҳига алоқадор сайтлар ва Telegram-каналларида ёзилди.



Фото: Iranian Red Crescent Society

Сўнгги хабарлар