13:34, 01 Февраль 2023 | GMT +5
Эронда қиз билан йигит «Теҳрон дарвозаси» олдида рақсга тушгани учун 10 йилга ҳукм қилинди
ASTANA. Kazinform – 21 ёшли эронлик қиз ва унинг 22 ёшли севгилиси Эрон пойтахти рамзи бўлган, «Теҳрон дарвозаси» номи билан машҳур бўлган Азади минораси ёнида рақсга тушгани ва видеони ижтимоий тармоқларда жойлаштиргани учун ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.
Маълумотларга кўра, Астиаж Хагиги ва Амир Мохаммад Ахмади «Зино ва оммавий фоҳишаликни тарғиб қилгани» ва «Миллий хавфсизликни бузиш мақсадида йиғилиш ўтказгани» учун айбдор деб топилган.
Уларнинг романтик рақси акс этган видео Instagramга жойлаштирилган ва миллион маротаба кўрилган.
Хагиги ва Ахмади мамлакатдаги машҳур блогерлар бўлиб, кўп сонли обуначиларга эга.
Фото: видеодан олинган кадр/ bbc.com