Эронда ҳижоб ўрамаган аёллар учун руҳий шифохона очилади

ASTANA. Kazinform – Эронда ҳижоб ўраш қоидаларини бузган аёллар учун махсус “клиника” очилиши эълон қилинди. Бу ҳақда Iran International хабар берди.

орамал
Фото: Pexels

Унга кўра, Эрон ҳукумати амалдаги қоидаларни бузган ҳолда жамоат жойларида ҳижоб ўрамайдиган аёлларга ёрдам бериш учун махсус клиникалар очиш ниятида эканини маълум қилган.

“Ушбу марказ, айниқса, ижтимоий ва исломий ўзликни излаётган ўсмирлар, ёшлар ва аёлларни ҳижобни ечишни илмий ва психологик жиҳатдан даволаш учун ташкил этилади”, – деди хотин-қизлар ва оила масалалари бўлими бошлиғи Меҳри Толебий.

У клиникага ташриф буюриш ихтиёрий бўлишини айтди.

Клиникани тўғридан тўғри олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий томонидан тайинланган Муҳаммад Солиҳ Ҳошимий Голпаегани бошқаради.

Сўнгги хабарлар