Эронда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

TEHRAN. IRNA - Kazinform – Душанба куни Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти шимоли-ғарбий Табриз шаҳрида ҳалокатга учради, дея хабар беради Kazinform ИРНА агентлигига таяниб.
None
None

Шарқий Озарбайжон вилояти инқирозларни бошқариш бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Багер Хонарбарнинг айтишича, самолёт автомобил ва мактаб биносига бориб урилган. Ҳодиса вақтида мактабда ўқувчилар бўлмаган.

F-5 қирувчи самолёти ёпиқ мактаб ва спорт зали яқинида қулаган. Ҳодиса оқибатида икки учувчи ва машинада бўлган бир киши ҳалок бўлди. Самолёт Табриздаги Шаҳид Факурий базасидан ҳавога кўтарилган.

Шаҳид Факури авиабазаси қўмондони генерал Ризо Юсуфийнинг айтишича, учувчи самолётни одам йўқ томонга бурган ва катта фожианинг олдини олган.

Қирувчи ўқув миссияси вақтида радарлардан йўқолиб кетган, учувчи эса техник носозликлар туфайли уни қўндира олмаган.

Воқеа жойига қутқарувчилар жўнатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Сўнгги хабарлар