Эронда аномал иссиқ туфайли чоршанба ва пайшанба кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - Эронда ҳаво жуда иссиқ, шу боис ҳукумат чоршанба ва пайшанба кунларини дам олиш куни деб эълон қилди, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.
None
ФОТО : Shutterstock/FOTODOM

«Давлат идоралари, банклар ва мактабларни чоршанба ва пайшанба кунлари вақтинча ёпиш тўғрисидаги қарор Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори ҳарорат туфайли иссиқлик уриши ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириши билан боғлиқ», - деб хабар берди Ал-Арабия телеканали.

Сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилмоқда. Теҳронда 1 август куни термометр кўрсаткичи 38 даражага, жануби-ғарбдаги Аҳваз шаҳрида эса 50 даражага кўтарилган.

Об-ҳаво прогнозларига кўра, яқин уч кун ичида Теҳронда ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар