09:55, 15 Ноябрь 2021 | GMT +5
Эронда 6,4 балли зилзила юз берди
ТEHRAN. IRNA - Kazinform - Эрон жанубидаги Хормозган вилоятининг Фин шаҳрида 6,4 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Теҳрон университети Геофизика институти сейсмологик маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform IRNA агентлигига таяниб.
Зилзила маҳаллий вақт билан 15:36 да қайд этилган, эпицентри 15 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпицентри Фин шаҳридан 25 километр шимолда ва Бендер Aббосдан 43 километр шимоли-ғарбда жойлашган.
Anadoly агентлигининг хабар беришича, 17 киши жароҳатланган. Зилзила кўплаб уйларни вайрон қилди ва маҳаллий аҳоли уйларини ташлаб чиққан.
Ҳудудда электр узатиш линиялари узилган. Эрон президенти Иброҳим Раиси вице-президент Муҳаммад Мухбирга зилзила зонасига боришни топширди. Эрон жанубидаги Хормозган провинциясида 6,4 ва 6,3 балли икки зилзила содир бўлди. Иккинчи зилзила Кешм шаҳрининг Лафт туманида маҳаллий вақт билан 15:37 да биринчидан бир дақиқа ўтиб қайд этилган.