Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Дамашқдаги консулликка уюштирилган ҳужум юзасидан баёнот берди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Дамашқдаги консулликка уюштирилган ҳужум юзасидан баёнот берди
Фото: WEST ASIA NEWS AGENCY

IRAN. Кazinform - Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дамашқдаги Эрон элчихонасига қилинган тажовуз юзасидан расмий баёнот берди.

“Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари БМТ Низомининг 51-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган ўзини-ўзи ҳимоя қилиш бўйича ўзининг ажралмас қонуний ҳуқуқидан ҳамда сионистик режимнинг такрорий ҳарбий тажовузлари ва . Сурия ҳукуматининг таклифига биноан бу давлатда хизмат қилаётган Эрон ҳарбий маслаҳатчиларининг шаҳид бўлишига, айниқса 2024 йилнинг 1 апрелида мамлакатнинг Дамашқдаги дипломатик постларига қилинган ҳужумга жавобан ушбу режимнинг ҳарбий базаларига бир қатор ҳарбий зарбалар берилди.

Эрон Ислом Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва мақсадларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ҳамда ўз суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва миллий манфаатларини ҳар қандай ноқонуний куч ишлатиш ва тажовузкор ҳаракатлардан ҳимоя қилиш қатъиятини тасдиқлайди.

Эрон Ислом Республикасининг ўз-ўзини мудофаа қилишдаги қонуний ҳуқуқини амалга оширишда мудофаа чораларига мурожаат қилиши, апартеид сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши ноқонуний ва геноцид ҳаракатлари ва кўп сонли ҳарбий тажовузлари контекстида қўшни давлатлар, минтақа ва ундан ташқарида уруш қилаётган вазиятда Эроннинг минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка масъулиятли муносабатидан далолат беради.

Зарурат туғилганда Эрон Ислом Республикаси ўзининг қонуний манфаатларини ҳар қандай ҳарбий тажовуз ва ноқонуний куч ишлатишдан ҳимоя қилиш учун қўшимча мудофаа чораларини кўради”, — деди Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Сўнгги хабарлар