Эрон ШҲТга аъзо бўлди

None
Фото: Александр Казаков/ POOL/ ТАСС
BEIJING.ТАSS – Каzinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти сешанба куни Эроннинг ташкилот аъзолигига киришини расман эълон қилди, бу қарор ташкилотнинг Ҳиндистон раислигида ўтказилган 23-саммитида қабул қилинди, дея хабар беради Каzinform ТАSS агентлигига таяниб.

Эрон халқаро ҳамжамиятнинг тўққизинчи аъзосига айланди. 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эроннинг ташкилотга аъзо бўлиши бўйича меморандум имзоланган эди.

ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил этилган. Дастлаб ташкилот таркибига олти давлат – Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган бўлса, 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон уларга қўшилди.

Сўнгги хабарлар
telegram