14:12, 24 Январь 2024 | GMT +5
Эрон Президенти Туркияга боради

Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида бўлиб ўтадиган Туркия-Эрон олий даражали ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи йиғилишда ўзаро муносабатнинг барча жиҳатлари кўриб чиқилади, ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ташланажак қадамлар муҳокама қилинади.
Мулоқот чоғида Раисий ва Эрдоған долзарб минтақавий ва глобал муаммолар, хусусан Исроилнинг Ғазо ва Фаластин ҳудудига уюштирган ҳужуми ҳамда икки томонлама муносабат хусусида фикр алмашади.
Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси хабар беришича, кенгаш йиғилиши муносабати билан шартнома асосини мустаҳкамлашга қаратилган турли келишувлар имзоланиши кутиляпти.