11:40, 08 Сентябрь 2024 | GMT +5
Эрон президенти мамлакат пойтахтини жанубга кўчиришни таклиф қилди
ASTANА. Кazinform - Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ислом давлати пойтахтини Теҳрондан Форс кўрфази соҳилларига кўчириш зарурлигини маълум қилди, деб хабар беради TASS агентлиги.
“Иқтисодий ва сиёсий марказни мамлакат жанубий қирғоқларига кўчиришдан бошқа чорамиз йўқ”, — деди Эрон раҳбари.
Президентнинг ушбу нутқидан иқтибос келтирмоқда Fars агентлиги.
Пезешкиан фикрича, бугун Теҳрон дуч келаётган муаммоларни бошқа йўл билан ҳал қилиб бўлмайди.
“Хомашёни жануб ва қирғоқдан марказга етказиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва жанубга экспорт қилиш учун жўнатиш рақобатбардошлигимизни пасайтиради”, — деди Эрон президенти.
Шунингдек, у омманинг қўллаб-қувватлашига эришиш учун аввало ҳокимият биринчи қадамни қўйиши кераклигини таъкидлади.