Эрон Исроил томон учувчисиз учиш аппаратларини учирди ва Теҳрон устидаги ҳаво ҳудудини ёпди

Эрон Исроил томон учувчисиз учиш аппаратларини учирди ва Теҳрон устидаги ҳаво ҳудудини ёпди
Фото: WEST ASIA NEWS AGENCY

ASTANA. Kazinform - The Jerusalem Post нашрига кўра, Эрон Исроил томон ўнлаб учувчисиз учиш аппаратларини учирди, деб хабар беради Кazinform.

Эрон расмийлари Теҳрон устидаги ҳаво ҳудудини ёпиб қўйганини эълон қилди.

Бундан сал олдин Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху баёнот берди. Унинг идораси ўз баёнотини эълон қилди.

“Сўнгги йилларда ва ундан ҳам кўпроқ сўнгги ҳафталарда Исроил Эрондан тўғридан-тўғри ҳужум қилиш эҳтимолига ҳозирлик кўрмоқда. Мудофаа тизимлари жойлаштирилди, биз мудофаада ҳам, ҳужумда ҳам воқеалар ривожига тайёрмиз”, — деди Нетаньяху.

Эслатиб ўтамиз, Эрон 1 апрель куни Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирилган авиазарба натижасида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг бир неча қўмондони, жумладан икки генерал ўлдирилгани учун қасос олишга, Эрон Исроил нишонларига зарба беришга ваъда берган эди.

 

Сўнгги хабарлар