Эрон хорижликлар устидан назоратни кучайтирди
ASTANА. Кazinform - Эрон парламенти мамлакатга кириб келаётган хорижликлар устидан назоратни кучайтирди.
Tasnim агентлиги парламент ички ишлар комиссияси раиси Муҳаммад Солиҳ Жокарга таяниб, парламент аъзоларининг тегишли қарори ҳақида хабар берди.
Хусусан, Эронга келаётган хорижликлар учун кафолатлар жорий этилади. Энди Ислом Республикаси ҳудудида қолишни режалаштирганлардан маълум миқдорда депозит қўйиш талаб қилиниб, бу маблағ мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин қайтарилади.
Ҳозирча гаров миқдори аниқланмаган. Бу мамлакат Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Бундан ташқари, нашр хориж фуқаролари билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқадиган “Бошқарув кенгаши” ташкил этилишини эълон қилди.
Август ойида Эрон чегара полицияси қўмондони, бригада генерали Аҳмад Али Гударзий ноқонуний муҳожирлар 2025 йил 21 мартгача Эронни тарк этиши кераклигини эълон қилган эди.
Унинг сўзларига кўра, бу сиёсат мамлакат хавфсизлиги учун халқнинг хоҳиш-иродасига кўра амалга оширилмоқда.
Айниқса, Афғонистон фуқаролари Эронга кўчиб ўтаётгани таъкидланди.