Эрон авиакомпанияси санкциялар туфайли Европага парвозларини бекор қилди

ASTANA. Kazinform - Евроиттифоқнинг Эрон режимига қарши янги санкциялари ортидан Iran Air авиакомпанияси Европага парвозларини бекор қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Эрон авиакомпанияси санкциялар туфайли Европага парвозларини бекор қилди
Фото: wikipedia

Теҳрон-Париж рейси бўйича учаётган йўловчилар Имом Хомейний аэропортидан Европа йўналишларига парвозлар бекор қилингани ҳақида SМS-хабар олди. Кейинроқ аэропорт парвозлар бекор қилинганини тасдиқлади.

Қайд этилишича, душанба куни Европа Иттифоқи Iran Air, Mahan ва Saha авиакомпанияларини санкциялар рўйхатига қўшиб, Эрон жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан янги чекловлар киритган.

Ўз навбатида, Iran Air, Mahan ва Saha авиакомпаниялари бу борада ҳали расман хабар беришмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон авиакомпаниялари Будапешт, Рига, Вена ва Мюнхенга рейслар очишни режалаштирмоқда.

Сўнгги хабарлар