Эрон 48 соат ичида Исроилга зарба бериши мумкин: Чет элликлар мамлакатни тарк этмоқда
ASTANA. Kazinform – Эрон Исроилга зарба бериши мумкин. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз иттифоқчиларини 48 соат ичида ҳужум уюштириш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади Euronews.
Америка манбаларига кўра, Эрон ва унинг иттифоқчилари Исроилга ҳужум қилиши мумкин. Исроил расмийлари ҳар қандай сценарийга тайёр эканини айтди.
Минтақадаги можаронинг кучайишидан чўчиган Франция ҳам бошқа Ғарб давлатлари каби ўз фуқароларини Ливанни зудлик билан тарк этишга чақирди.
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон фуқароларига Исроил ва Ливанга боришдан вақтинча бош тортишни тавсия қилди.
“Биз ҳозирда ушбу мамлакатларда бўлган Қозоғистон фуқароларидан зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмасликларини, хавфсизлик чораларини максимал даражада кучайтиришларини, эҳтиёт ва ҳушёр бўлишларини, сўнгги янгиликларни кузатиб боришларини, шунингдек, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги, Исроил ва Ливандаги элчихоналарига мурожаат қилишларини сўраймиз”, – дейилади вазирлик баёнотида.