Ерлан Қарин: Янгиланган Конституция мамлакатимиз тараққиётига катта таъсир кўрсатди
ASTANА. Кazinform - Янгиланган Конституция мамлакатимиз тараққиётига катта таъсир кўрсатди, деди Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин.
“Бугун мамлакатимизда Конституция куни нишонланмоқда. 2022 йилда Конституцияга муҳим ўзгартиришлар киритилди. Адолат тамойилига асосланган ушбу тузатишлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бутун жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кенгайтиришга кенг йўл очди. Конституциявий ислоҳотнинг асосий янгилиги шундаки, Президент атиги бир марта етти йил муддатга сайланади, Парламентнинг таъсири кучайди. Мажилис ва маслиҳат депутатлари сайлови учун аралаш сайлов тизими жорий этилди. Янги институт – Конституциявий суд яратилди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари сезиларли даражада мустаҳкамланди”, - деди Ерлан Қарин.
Унинг сўзларига кўра, ислоҳотлар натижасида бутун сиёсий тизим иши модернизация қилинди, мамлакатда кенг кўламли ва чуқур институционал ўзгаришлар амалга оширилди.
“2022 йилги конституциявий ислоҳотдан келиб чиқадиган асосий ташаббуслардан бири сифатида “Миллий жамғарма - болаларга” лойиҳасини қайд этиш мумкин. Умуман олганда, бу ўзгаришлардан кейин икки йил ўтди. Бугун биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, янгиланган Конституция мамлакатимиз тараққиётига катта таъсир кўрсатди”, – деди Давлат маслаҳатчиси.