Ерлан Қарин Талғат Бигелдинов ҳайкали пойига гул қўйди

Ерлан Қарин
Фото: Ақорда

ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Ғалаба куни муносабати билан афсонавий учувчи, 1945 йилдаги Ғалаба парадида қатнашган қаҳрамон, икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони Талғат Бигелдинов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Бу ёдгорлик 2021 йилда Астана шаҳридаги Сариарқа шоҳ кўчаси ва Талғат Бигелдинов кўчалари чорраҳасида ўрнатилган.

Тадбирда Миллий қурултой ва Ёшлар сиёсати кенгашининг қатор аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш иштирокчилари ғалаба йўлида мардонавор курашган қаҳрамонларни бир дақиқалик сукут билан ёдга олдилар.

Сўнгги хабарлар