Ерлан Қарин: Қозоғистон ва Ўзбекистон кенг кўламли ўзгаришлар йўлидан ишонч билан бормоқда
ASTANА. Кazinform - Zakovat интеллектуал клуби томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёев билан бирга ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ҳам иштирок этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Ерлан Қарин “Заковат” лойиҳаси икки давлат ўртасидаги яна бир олтин кўприк бўлиб, икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Шунингдек, у Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев илғор қадриятлар ва ғояларни қарор топтириш, билим культи, жамиятда касбий маҳоратга ҳурмат кўрсатиш зарурлиги ҳақида доимий равишда гапириб келаётганига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Қозоғистонда ўқитувчилар, шифокорлар, маданият ва санъат арбобларининг мавқеини ошириш, креатив саноатни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилган, шунингдек, ёш олимларнинг илмий изланишлари ва амалиётлари учун грантлар сони кўпайган. Президент ёшлар кадр резерви ташкил этилди. Бу қадриятлар ва ташаббуслар Zakovat клуби мафкурасига мос келади.
Бундан ташқари, Давлат маслаҳатчиси Қозоғистон ва Ўзбекистон кенг кўламли ўзгаришлар йўлидан ишонч билан бораётганини таъкидлади.
Ерлан Қарин ўз сўзини якунлар экан, икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик келажакда қардош халқлар фаровонлиги йўлида мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Саида Мирзиёева ўз нутқида ёшлар доимо бунёдкорлик жараёнларида муҳим ўрин тутиб, цивилизациянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини таъкидлади. Шу муносабат билан у Zakovat лойиҳасининг икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Саида Мирзиёеваванинг фикрича, бундай лойиҳалар Марказий Осиё мамлакатларининг инсон капитали сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон делегацияси раҳбари Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларининг фаол сиёсий мулоқоти Марказий Осиёнинг хавфсиз ва фаровон минтақа мақомини мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.