Ерлан Қарин давлат таҳлилий тузилмалари раҳбарлари билан учрашди

ASTANА. Кazinform – Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин давлат таҳлилий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Маълумки, Давлат раҳбари Миллий қурултойнинг II сессиясида давлат сиёсатини сифатли эксперт-таҳлилий ҳужжатлар билан таъминлаш бўйича топшириқ берган эди.

Шу муносабат билан Ерлан Қарин таҳлилий тузилмаларнинг асосий вазифаси давлат органлари учун кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, эксперт институтлари ва марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро материаллар алмашиш зарурлигига эътибор қаратди.

Йиғилиш якунида давлат сиёсатини таҳлилий ҳужжатлар билан таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Бунгача Давлат раҳбари томонидан Миллий қурултойда илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш режаси қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар