Ерлан Қарин: Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир

Ұлттық құрылтайдың үшінші отырысында көтерілген бастамалар жүзеге асырыла бастады – Ерлан Қарин
Фото: Ақорда матбуот хизмати

ASTANA. Kazinform – Аёллар ва болаларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Телеграм-каналида “Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун ҳақидаги ўз фикрини ёзди.

“Бугун ҚР Парламенти Сенати “Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

Давлат раҳбари 2023 йилги Мурожаатномасида оиладаги зўравонлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Тез орада Мажилис депутатлари янги ҳужжат ишлаб чиқишга киришдилар. Бу ишда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Динара Закиева, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзолари, Миллий қурултой аъзолари фаол иштирок этди.

Оиладаги зўравонликнинг жиноят деб эътироф этилиши, болаларга нисбатан зўравонликнинг барча турлари учун жазонинг кучайтирилиши, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш бўйича турли чора-тадбирлар белгиланиши қонуннинг асосий янгилиги дейиш мумкин.

Аёллар ва болаларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бу масала ҳамиша Давлат раҳбарининг асосий эътиборида”, – деди Давлат маслаҳатчиси.

Таъкидлаш жоизки, Президент Миллий қурултойнинг учинчи йиғилишида муросасиз курашни талаб қилувчи ижтимоий иллатлардан бири сифатида оиладаги зўравонликни тилга олган эди.

Сўнгги хабарлар