Эркин кураш, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатига ким боради
ASTANA. Kazinform - 11-16 апрель кунлари Бишкек шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик полвонлар рўйхати маълум бўлди.

Қитъа миқёсидаги мусобақада эркин кураш, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича жами 30 та медаллар жамланмаси сараланади.
Осиё чемпионати 1979 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Шу кунга қадар қозоғистонлик полвонлар 327 та медални қўлга киритган. Улардан 88 таси олтин, 89 таси кумуш, 150 таси бронзадир. Медаллар сони бўйича умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўтган йили қитъа мусобақаси Астана шаҳрида ўтказилган эди. Унда миллий терма жамоа 7 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза, жами 20 та совринни қўлга киритган.
Бу йилги Осиё чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик полвонлар рўйхати:
Юнон-рум курашидан
55 кг - Кабдирахимов Нурзат
60 кг - Қабдунасаров Ғалим
63 кг - Жарлиқасов Ержет
67 кг - Аманбек Алматбек
72 кг - Хапко Николай
77 кг - Магомадов Иброгим
82 кг - Поливадов Евгений
87 кг – Турсинов Нурсултан
97 кг - Мациев Иусуф
130 кг - Шадукаев Мансур
Эркин курашдан
57 кг - Қартбай Мейрамбек
61 кг - Айтақин Асил
65 кг - Мухтар Санжар
70 кг - Аширов Меиржан
74 кг - Талғат Сирбаз
79 кг - Омиржанов Азамат
86 кг - Даулетбеков Азамат
92 кг - Давлумбаев Адлет
97 кг - Айтмухан Ризабек
125 кг - Совет Абилай
Аёллар курашидан
50 кг – Жанибекова Ирина
53 кг - Маркашева Аяжан
55 кг - Яхьярова Зульфия
57 кг - Алмағанбетова Лаура
59 кг - Каюмова Диана
62 кг - Дубек Тинис
65 кг - Казюлина Ирина
68 кг - Бақбергенова Мадина
72 кг - Панасович Анастасия
76 кг - Сиздикова Элмира
Осиё чемпионатидан сўнг 19-21 апрель кунлари Бишкекда қитъа саралаш турнири бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон шарафини 5 нафар полвон ҳимоя қилади.
Ҳозирча терма жамоа ҳисобида 2024 йилги Париж Олимпиадасига 2 та йўлланма бор. Улардан бирини эркин кураш бўйича Азамат Даулетбеков (86 кг), яна бирини юнон-рум кураши бўйича Нурсултан Турсинов (87 кг) қўлга киритди.