Эркин кураш бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон кубогида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди

ASTANА. Кazinform - 23-25 ​​февраль кунлари Эронда бўлиб ўтадиган эркин кураш бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон кубогида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди.

Эркин Кураш
Фото: ҚР кураш федерацияси

Қозоғистон Республикаси кураш федерациясидан маълум қилишларича, ушбу турнирда 10 нафар полвон мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Клублар ўртасидаги Жаҳон кубоги WWU қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

Эркин кураш бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон куботида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби:

57 кг — Даулет Темиржанов;

61 кг — Қуат Амиртаев;

65 кг - Нураҳмет Дидар;

70 кг — Дуйсенқул Қуаниш;

74 кг — Жақипов Мурат/Досжанов Санжар;

79 кг - Ергеш Даулет;

86 кг - Жигер Закиров;

92 кг — Абдиманап Кенжеев;

97 кг — Серик Бақитханов;

125 кг - Нурсултан Азов.

Сўнгги хабарлар