15:30, 24 Октябрь 2023 | GMT +5
Ерғали Шамей пара дзюдо бўйича Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Параосиё ўйинлари доирасида қозоғистонлик спортчилар пара дзюдо бўйича биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади, дея хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ҳал қилувчи баҳсда Ерғали Шамей ҳамюрти Аслан Нурдаулетовга қарши жанг қилди. Шу тариқа қозоғистонлик пара дзюдочилар Қозоғистон терма жамоасига учинчи олтин ва бешинчи кумуш медалларни қўшди.
– Дзюдочиларимиз яна ажойиб натижа кўрсатди! Қозоғистон сизлар билан фахрланади. Бўлажак турнирларда ҳам Қозоғистон мадҳияси янграб турсин! Янги марраларни забт этиб, ёрқин ғалабаларни қўлга киритишларингизни тилайман”, - деди ҚР Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев.