Ереванда бўлиб ўтган турнирда қозоғистонлик полвонлар учта олтин ва тўртта бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Кураш бўйича ҳарбийлар ўртасидаги 37-жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси етти медални қўлга киритди. Мусобақанинг эркин, юнон-рум ва аёллар турнирларида Қозоғистон терма жамоасини 17 нафар иштирокчи ҳимоя қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Три золотых и четыре бронзовых медали завоевали казахстанские борцы на турнире в Ереване
Фото: Международный совет военного спорта (CISM)
Три золотых и четыре бронзовых медали завоевали казахстанские борцы на турнире в Ереване
Фото: Международный совет военного спорта (CISM)

18-24 ноябрь кунлари Ереванда кураш бўйича ҳарбийлар ўртасидаги 37-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ҳарбий спорт турлари халқаро кенгаши (Conseil International du Sport Militaire – CISM) шафелигида ўтказилган турнирда 21 давлатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Мусобақада Қозоғистон, Албания, Арманистон, Беларусь, Колумбия, Франция, Венгрия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Иордания, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Мўғулистон, Корея Халқ Демократик Республикаси, Румыния, Россия, Швейцария, Тунис, Туркия ва АҚШ терма жамоалари аъзолари энг кучли курашчилари номи учун беллашдилар.

Мусобақада Қозоғистон терма жамоасини 17 нафар курашчи ҳимоя қилиб, улардан етти нафари медаль қўлга киритди.

Эркин кураш бўйича финал баҳсида Ҳиндистон вакилини мағлубиятга учратган Мейржан Аширов (70 кг) ва финалда эронлик курашчини мағлубиятга учратган Камил Куруглиев (97 кг) олтин медални қўлга киритди.

Мусобақанинг юнон-рум бўлимида 130 кг вазн тоифасидаги Алимхан Сиздиқов финал баҳсида Эрон вакилини мағлубиятга учратиб, чемпион бўлди.

Қозоғистон терма жамоасига бронза медалларни эркин курашчи Рустем Мирзағалиев (86 кг), юнон-рум кураши Айдос Султанғали (60 кг), шунингдек, турнирнинг аёллар ўртасидаги иштирокчилари: Светлана Анкичева (50 кг) ва Марина Седнева (55 кг) олиб келишди.

Ушбу натижалар туфайли Қозоғистон терма жамоаси ҳарбий хизматчилар ўртасидаги кураш бўйича 37-Жаҳон чемпионати якунларига кўра, турнирнинг юнон-рум кураши бўйича ҳам, эркин кураш бўйича ҳам (20 та жамоа) умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

CISM - дунёдаги энг йирик фанлараро спорт ташкилотларидан бири бўлиб, 1948 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда ташкилотга 141 давлат киради.

Ташкилот Жаҳон Ҳарбий ўйинлари, Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (турли фанлар бўйича), Ҳарбийлар бўйича Жаҳон кубоги каби муҳим халқаро спорт тадбирларини ўтказади. Қозоғистон 1993 йилда CISMга қўшилган.

Сўнгги хабарлар