Ереван полицияси намойишни тарқатиш учун махсус техникалардан фойдаланди

Арманистон
Фото: Азамат Алмағанбетов

Ереванда полиция Арманистон ҳукумати биноси яқинидаги намойишчиларни тарқатиш учун махсус техникалардан фойдаланган, деб хабар беради Kazinform.

Аввалроқ жамоатчилик ҳукумат биноси ёнидаги Республика майдонига йиғилиб, Қорабоғдаги вазият кескинлашгани сабабли бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилган эди. Арманистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни ноқонуний ҳаракатлардан тийилишга чақирмоқда.

Қорабоғдаги ҳарбий вазият кескинлашгани ҳақидаги хабардан сўнг, намойишчилар Республика майдонидаги Арманистон ҳукумати биноси ёнида тўплана бошлади.

Аввалига оломон Республика майдонидаги айланма йўлни тўсиб қўйган. Улар ҳукуматнинг Қорабоғга нисбатан сиёсатига норозилик билдириб, бош вазирнинг истеъфосини талаб қилишди.

Ҳукумат биносини ўраб олган намойишчилар ва қўриқчилар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Намойишчилар полиция ҳимоясини бузиб ўтишга ҳаракат қилишди. Полиция ходимлари шовқинли гранаталар ишлатган.

Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни ноқонуний қадамлардан ҳолис бўлишга чақириб, жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда аксилтеррор чоралари ҳақида маълум қилган эди. Ўз навбатида, Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Қорабоғга бўлган агрессиясини эълон қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram