Эрдоған ва бошқа қатор давлат раҳбарлари Қозоғистонни Республика куни билан табриклади

Давлат раҳбари номига Республика куни муносабати билан табриклар келаяпти, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Ақорда
Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев номига Республика куни муносабати билан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик телеграммалари келаяпти.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқини Миллий байрам билан табриклаб, юртга равнақ тилади.

“Тил, тарих ва маданият каби умумий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда, муносабатларимиз стратегик шериклик руҳида жадал ривожланмоқда. Икки давлат ҳамкорлиги янги йўналишлар билан мустаҳкамланаётгани қувонарлидир. Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб боради. Сиз билан Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг 1-саммитида учрашишдан хурсандман”, — дейилади телеграммада.

Словакия Президенти Зузана Чапутова Давлат раҳбарига барқарор, адолатли ва фаровон Қозоғистонни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, халқаро ҳуқуқ тамойилларига ҳурмат асосидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида мамлакатлар замонавий замон синовларини биргаликда енгиб ўтишига ишонч билдирди.

Сербия Президенти Александр Вучич ўз телеграммасида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва англашувга асосланган анъанавий дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Александр Вучич Сербия ва Қозоғистон манфаатлари ҳамда фаровонлиги йўлидаги ўзаро ҳамкорлик келажакда ҳам кенгайишига ишонишини ёзди.

Бундан ташқари, Литва Президенти Гитанас Науседа, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши Бош котиби Дмитрий Кобицкий, ОҲИЧК Бош котиби Қайрат Сарибай, КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов ва бошқалар ўз табрикларини йўллади.

Табрик телеграммалари ҳамон келаяпти.

Сўнгги хабарлар