Эрдоған: ШҲТ Осиё давлатлари билан мулоқот қилиш учун энг қулай платформалардан биридир

Президент Турции провел двусторонние встречи на полях саммита ШОС в Астане
Фото: akorda.kz

ASTANA. Kazinform – Туркия терроризмга қарши курашда ШҲТ билан мулоқотни ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған Астана Мустақиллик саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтаётган “ШҲТ+” йиғилишида айтиб ўтди.

“Бугунги кунда жаҳон хавфсизлиги архитектурасининг бутун пойдевори силкинмоқда. Исломга душман сифатида қараш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва транспортдаги тўсиқлар замонавий дунёда геосиёсий стрессни кучайтирмоқда. Бу ваҳшийликларнинг энг даҳшатлиси Ғазо секторида содир бўлмоқда. Исроилнинг Ғазо секторига қилган шафқатсиз ҳужуми 40 мингга яқин бегуноҳ инсоннинг ўлимига сабаб бўлди. Вайрон қилинган бинолар остида минглаб болаларнинг жасадлари қолган. Биз Исроилнинг бу ҳаракатини тўхтатишимиз керак. Биз халқаро ҳуқуқ доирасида бундай ваҳшийликни мажбуран тўхтатиш чораларини кўришимиз керак. Шундагина жаҳон даражасида адолат ўрнатилади”, – деди Туркия Президенти.

Шу билан бирга, Режеп Таййиб Эрдоған Туркия терроризмга қарши курашда ШҲТ билан мулоқотни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, бундай террорчилик ҳаракатлари натижасида миллионлаб одамлар қочқинга айланди. Биргина Туркияда 4 миллион қочқин бор.

“Биз мамлакатимиз, Марказий Осиё давлатлари билан турли соҳаларда ўзаро манфаатларга асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз ва манфаатдормиз. ШҲТ Осиё давлатлари билан мулоқот ўрнатиш учун энг қулай платформалардан бири эканлигини таъкидламоқчиман”, – деди фахрий меҳмон.

Сўнгги хабарлар