Ердаги магнит бўрони G3 даражасига кўтарилади
ASTANA. Kazinform - Ерда магнит бўрони G3 даражасига кўтарилди. “Кучли” даража олти соатга белгиланди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
- G3 (Kp = 6,67) аллақачон олти соат давомида қайд этилган, - деди Амалий геофизика институти вакили.
Аввалроқ «Фобос» об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Михаил Леус Ерда G1 синфидаги (заиф даража) магнит бўрони бошлангани ҳақида хабар берган эди.
- Ўтган шанба куни кечқурун бошланиши башорат қилинган магнит бўрони, якшанба куни тушда бошланди. Ер магнитосферасидаги бузилишлар даражасини акс эттирувчи Кр индекси Москва вақти билан соат 11:56 да 5 бирликка етди, бу G1 синфидаги кучсиз магнит бўронига тўғри келади, — деб ёзди у аввалроқ Telegram-каналида.
Унинг аниқлик киритишича, башоратга кўра, бўрон кучли ва узоқ давом этмайди.
Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси олимлар томонидан беш даражали шкалада ўлчанади, бу ерда G1 энг заиф бузилиш, G5 эса энг кучли магнит бўронидир. Агар даража G2 дан пастга тушса, магнит майдондаги бузилиш ҳеч қандай жиддий оқибатларга олиб келмайди.