Эрдўғон ва Путин Россия - Украина делегацияларининг учрашувини Истанбулда ўтказишга келишиб олди

None
None
АNKARA. ТАSS - Кazinform - Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Тоййиб Эрдўғон якшанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди Истанбулда ўтказилишига келишиб олди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«Музокаралар чоғида Россия-Украина урушидаги сўнгги вазият ва музокаралар жараёни муҳокама қилинди. Президент Эрдўғон ва Россия Президенти Владимир Путин Россия ва Украина музокара делегацияларининг навбатдаги учрашувини Истанбулда ўтказишга келишиб олдилар», — дея хабар берди Туркия Президенти канцелярияси журналистларга.

Айни пайтда Россия делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский аввалроқ Россия ва Украина делегациялари навбатдаги юзма-юз музокараларни 29-30 март кунлари ўтказишга қарор қилганини айтган эди.

Эрдўғон якшанба куни Путин билан телефон суҳбатида ҳам Анқара Россия ва Украина ўртасидаги тинчликни мустаҳкамлашда давом этишини айтди.

«Президент Эрдўғон имкон қадар тезроқ Россия ва Украина ўртасида сулҳ ва тинчлик ўрнатиш, шунингдек, минтақадаги гуманитар вазиятни яхшилаш зарурлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Туркия бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади», — деди Туркия Президенти канцеляриясиси журналистларга.


Сўнгги хабарлар
telegram