17:32, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ер юзидаги одамлар сони расман 8 миллиардга етди - БМТ
ASTANA. Кazinform – 2022 йилнинг 15 ноябрида дунёда одамлар сони 8 миллиардга етади ва инсоният ривожланишининг муҳим даври бошланади, дея хабар беради Кazinform БМТ ахборот хизматига таяниб.
Агар дунё аҳолисининг 7 миллиарддан 8 миллиардга кўпайиши учун 12 йил керак бўлса, 9 миллиардга етиши учун 15 йил керак бўлади. Яъни, 2037 йилда дунёдаги одамлар сони яна 1 миллиардга кўпаяди. Бу бутун дунёда аҳоли сонининг ўсиш суръати секинлашганидан далолат беради.