Ер соати: Астанадаги 33 та бинода чироқлар 1 соатга ўчирилади
ASTANА. Кazinform - 23 март куни соат 20:30 дан 21:30 гача “Ер соати” халқаро экологик акцияси бўлиб ўтади. Шу куни дунёнинг минглаб турли меъморий объектлари ва иншоотларида чироқлар бир соат давомида ўчирилади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.

“Ер соати” ҳар йили Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) ҳомийлигида ўтказиладиган халқаро тадбир бўлиб, бутун дунёдан 2 миллиарддан ортиқ одамни жалб қилади. Бу турли мамлакатларнинг миллионлаб одамлари 1 соат давомида чироқлар ва электр жиҳозларини ўчирадиган вақт, дунёнинг минглаб меъморий ёдгорликлари чироқларни ўчиради.
Акциядан кўзланган мақсад табиат ва сайёрамиз ресурсларига масъулият билан муносабатда бўлиш зарурлигига эътиборни қаратишдир.
“Ер соати” кампанияси давомида WWF сайёра келажаги учун ташвиш белгиси сифатида одамларни бир соат давомида чироқлар ва маиший техникани ўчиришга чақиради.
Қозоғистонда 2024 йилги “Ер соати” мамлакат табиатини асраш мавзусига бағишланади. Биз Қозоғистоннинг барча аҳолисини онгли танлов қилишга - атроф-муҳитга ёрдам беришга таклиф қиламиз.
Кампания қуйидаги объектлар томонидан қўллаб-қувватланади:
1) Астана шаҳар ҳокимлиги (Бейбитшилик кўчаси, 11-уй);
2) Астана шаҳри Сариарқа тумани ҳокимлиги (Сариарқа шоҳ кўчаси, 13-уй);
3) Бейбитшилик 9-уйдаги маъмурий бино;
4) Е.Раҳмадиева номидаги Давлат академик филармонияси (Кенесари кўчаси, 32-уй);
5) М.Ўтемисов номидаги Ўқувчилар саройи (Мамбетов кўчаси, 1-уй);
6) “Гранд Алатау” турар-жой мажмуаси (Желтоқсан кўчаси 2, 2/1, 2/2, 2/3);
7) “Арман” турар-жой мажмуаси (Женис шоҳ кўчаси, 1)
8) “Престиж” турар-жой мажмуаси (Желтоқсан кўчаси, 1-уй);
9) «Radisson Hotel Astana» (Сариарқа шоҳ кўчаси, 4)
10) «Riverside Apartments» турар-жой мажмуаси (Сариарқа шоҳ кўчаси, 8-уй);
11) «Park Inn by Radisson» меҳмонхонаси (Сариарқа шоҳ кўчаси, 8а);
12) “Симфония” турар-жой мажмуаси (Сариарқа шоҳ кўчаси, 1-уй);
13) “Болашақ” турар-жой мажмуаси (Сариарқа шоҳ кўчаси, 3-уй);
14) "Сана" турар-жой мажмуаси (Шевченко кўчаси, 8-уй);
15) «Эдель» турар-жой мажмуаси (Сариарқа шоҳ кўчаси, 5-уй);
16) “Кенесари” турар-жой мажмуаси (Сариарқа шоҳ кўчаси, 11-уй);
17) Абай шоҳ кўчаси, 13-уй, маъмурий бино
18) Сариарқа шоҳ кўчаси, 17-уйдаги турар-жой биноси;
19) «Шаңырақ» ётоқхонаси (Сариарқа шоҳ кўчаси, 42, 44);
20) “Свечки” турар-жой мажмуаси (Бўгенбай ботир 28, 30);
21) «KERUEN CITY» МЧЖ;
22) «Астана-Бәйтерек» монументи;
23) “Қазмедиа маркази” телерадио комплекси;
24) Нур-Алем музейи павилони;
25) Тинчлик ва тотувлик саройи;
26) «Әзірет Сұлтан» масжиди;
27) Қозоғистон Республикаси Миллий музейи;
28) Республика бош масжиди;
29) “Айланд” оилавий кўнгилочар маркази;
30) “Астана Баллет” МЧЖ;
31) “ҚазМунайГаз” МК;
32) «Қазақ елі» монументи;
33) «Мәңгілік Ел» тантанали аркаси.