Ер сайёрасининг аксарият минтақаларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 3 даражага кўтарилади

ASTANA. Kazinform - Америкалик климатологлар сунъий интеллект ёрдамида Ер иқлимининг энг машҳур 10 та моделини бирлаштириб, 2060 йилга бориб сайёрамизнинг аксарият минтақаларида ҳарорат саноатдан олдинги кўрсаткичлардан Цельсий бўйича 3 даражага кўтарилади деган хулосага келишди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги TAССга хабар беради.

Об-ҳаво
Фото: pixabay.com

Олимларнинг хулосалари Environmental Research Letters журналида чоп этилди.

“Глобал исиш оқибатларини таҳлил қилар экан, нафақат ўзгаришларнинг умумий манзарасини, балки дунёнинг алоҳида минтақаларига қандай таъсир қилишини ҳам ҳисобга олиш керак. Бундай баҳолашлар иқлим ўзгаришининг жамият ва экотизимлар учун оқибатларини тўғри прогоноз қилишда жуда муҳим”, — деди Стенфорд университети профессори Ноа Диффенбо журнал матбуот хизматидан иқтибос келтирган ҳолда.

Профессор Диффенбо, Колорадо штати университети профессори Элизабет Барнс ва Цюрих Олий техника мактаби профессори Соня Сеневиратне бир неча йиллардан бери машинани ўрганиш усулларидан фойдаланиб, келгуси ўн йилликлар ва асрларда Ер иқлими қандай ўзгариши ҳақида прогноз қилиш устида ишламоқда.

Ушбу ёндашувлардан фойдаланиб, олимлар яқинда сайёрамиздаги ҳарорат 2030 йилларнинг ўрталарида ва 2040–2050 йилларда Париж иқлим келишувида кўрсатилган 1,5 ва 2 даража Цельсий бўйича кўрсатилган икки даражадан тезроқ ошишини аниқладилар. Ушбу кашфиёт тадқиқотчиларни минтақавий миқёсда худди шу вақт ичида сайёра иқлими қандай ўзгаришини ўрганишга ундади.

Бунинг учун олимлар Ер юзасида 34 та йирик иқлим минтақаларини аниқладилар ва 10 та энг машҳур иқлим моделларидан фойдаланиб, уларнинг ҳудудидаги ҳарорат яқин бир неча ўн йилликларда қандай ўзгаришини ҳисоблаб чиқдилар. Тадқиқотчилар ўзлари яратган нейротармоқ ёрдамида ушбу ҳисоб-китоблар натижаларини қайта ишладилар ва бирлаштирдилар, бу эса иқлим ўзгариши бўйича минтақавий прогнозларнинг аниқлигини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

Олимлар томонидан олиб борилган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, сайёрамизнинг аксарият минтақаларида ҳарорат ўтмишдагидан ҳам тезроқ кўтарилади. 2060 йилга бориб бу кўрсаткич Ернинг ўрганилган 34 иқлим минтақасидан 26 тасида саноат давригача бўлган кўрсаткичлардан 3 даражага юқори бўлади, 34 та минтақадан 31 тасида эса ўртача ҳарорат 2 даража Цельсийга кўтарилади.

Диффенбо, Барнс ва Сеневиратненинг қайд этишларича, сайёрамизнинг энг зич жойлашган иқлим минтақаларида, жумладан, Жанубий Осиё, Ўрта ер денгизи, Марказий Европа ва Саҳро жанубидаги Африканинг айрим қисмларида ҳарорат айниқса тез кўтарилади. Бу Ернинг ушбу қисмларида кутилмаган тез иқлим ўзгаришига тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлайди, шунингдек, глобал исишга қарши курашни кучайтириш муҳимлигидан далолат беради, деб хулоса қилишди тадқиқотчилар.

Сўнгги хабарлар