Эпидемиологларнинг огоҳлантиришича, коронавирус штаммлари ҳамон хавфли

ALMATY. Кazinform – Қўшни мамлакатларда коронавирус тарқалиши авж олмоқда, касалланиш кўпаймоқда. Алматилик эпидемиологлар аҳолини эмлашга чақиради, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Алматидаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонаси эпидемиологи Гулдархан Ажимуратованинг сўзларига кўра, коронавирусдан сақланишнинг ягона йўли бу эмлаш ва ревакцинациядир.

«Ҳозирда республикада умумий эпидемиологик вазият барқарор. Ҳозирги вақтда аҳолининг коллектив иммунитети шаклланган. Статистик маълумотларга кўра, 10,5 миллионга яқин одам эмланган, 3,5 миллион нафари эса қайта эмланган. Бироқ, ҳар доим коронавирус юқтириш эҳтимоли мавжуд. Биз тушунишимиз керакки, коронавирус бизнинг орамизда яшаши мумкин, лекин биз доимо эҳтиёт чораларини кўришимиз керак. Барча карантин чекловлар олиниб ташланса ҳам, жамоат жойларида ниқоб тақиш яхшидир. Эмлаш ва ревакцинациядан бош тортиш эпидемиологияга салбий таъсир кўрсатиши мумкин», – деди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, карантин чоралари ва чекловларнинг олиб ташланиши коронавирус тўлиқ бартараф этилганини англатмайди. Янги мутациялар ёки штаммлар ҳали ҳам бутун дунё учун хавфлидир.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда шаҳар аҳолиси учун «Pfizer» (Комирнати, АҚШ), «Vera Cell» (Sinofarm, Хитой) ва «QazVac» (QazCovid-in Қозоғистон) вакциналари мавжуд.


Муаллиф: Думан Арғингелди
Сўнгги хабарлар