Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши - қандай ҳолларда қаттиқ карантин жорий этилиши мумкин
«Қаттиқ локдаунни жорий этиш кўриб чиқилмоқдами», - бу савол МКХда бўлиб ўтган матбуот анжуманида берилди.
«Матрицага мувофиқ ҳудуд «қизил» зонага ўтган тақдирда қатъий карантин жорий этиш масаласи кўриб чиқилади. Бугунги кунда фақат битта вилоят - Нур-Султан «сариқ« зонада. Ҳудуд «сариқ» зонада бўлса, тадбиркорлик зиммасига юк бўлган қандайдир қаттиқ чеклов чораларини жорий этиш кўзда тутилмаган», - деди Роза Қожапова журналистлар саволларига жавоб берар экан.
«Агар ҳудуд «қизил» зонага ўтса, икки босқичда «Аshyq» тизими ҳам, чеклов чоралари ҳам жорий этилиши мумкин. Лекин бу чора-тадбирлар «Атамекен» МТП билан муҳокама босқичида», — деди Р.Қожапова.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, барча қарорлар Идоралараро комиссияси томонидан кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинади.
Аввалроқ Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш 3,2 баробарга ошгани хабар қилинганди.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай