10:12, 21 Июль 2022 | GMT +5
Эпидемиологик баҳолаш матрицаси: Нур-Султан шаҳри «сариқ» зонага кирди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия 2022 йил 21 июл ҳолатига кўра Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Қизил» зонада: -
«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри.
«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Ақмола, Абай, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Жетису, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Улитау, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Туркистон вилоятлари.