ЕОИИнинг озиқ-овқат қўшимчалари бўйича техник регламенти ўзгартирилди
«Ўзгартиришлар ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу соҳадаги халқаро қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар асосида тайёрланган. Ҳужжатда техник жиҳатдан тартибга солишнинг 5 та бўлими ва унга 29 та илова фаол жорий этилиши кўзда тутилган», - деди И.Малкина.
Ўзгартиришлар қуйидаги тартибда киритилиши керак:
- Рухсат этилган озиқ-овқат қўшимчалари рўйхатидан 19 та кераксиз турни чиқариб ташлаш ва қўшимча 6 тасини киритиш;
- Фермент препаратлари ва зираворлар рўйхатини кенгайтириш;
- Айрим озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш ҳолатларини тўғрилаш, айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг номларини замонавий талаблар асосида таҳрирлаш кўзда тутилган.
«Ўзгартиришлар расман эълон қилинганидан кейин 180 календарь кун ичида кучга киради», - дея тушунтирди ЕИК расмий вакили.
Шунингдек, мазкур ўзгартиришларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Ҳайъат қарори лойиҳаси тайёрланди. Унга кўра, янги ўзгаришларга босқичма-босқич ўтиш учун 18 ой ва маркалаш талабларига ўтиш учун 36 ой муддат белгиланди. Ҳужжат тегишли равишда кўриб чиқилади.
Мажилиснинг Қозоғистон томонини ҚР Бош вазири ўринбосари – ҚР Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин бошқарди.
Муаллиф: Наринбек Исмағулов