ЕОИИда «Евроосиё электробуси» пилот лойиҳаси бошланди

None
МОSKVA. Kazinform - Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат блоки жойлашган жойда «Евроосиё электробуси» саноат ҳамкорлигининг пилот лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар бошланди, дея хабар беради Kazinform ЕИКнинг Протокол ва ташкилий таъминлаш департаментига таяниб.

2 сентябр куни бўлиб ўтган, Комиссия ва ЕОИИ давлатларининг масъул идоралари вакиллари иштирок этган маслаҳатлашувлар чоғида махсус ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг таркибига ЕОИИ давлатларининг давлат органлари, электромоторли ва автокомпонентли автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, иштирокчи давлатларнинг илмий доиралари вакиллари киради.

«Бугунги кунда ЕОИИда саноат кооперацияси Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ишлаб чиқарувчиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришнинг энг самарали шакли бўлиб, бу Евроосиё бренди остида максимал даражада маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи янги лойиҳалар, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради», — таъкидлади ЕИК саноат сиёсати департаменти директори ўринбосари Николай Рогожник.

Томонлар ЕИК Кенгаши топшириқларини бажариш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича Комиссия томонидан таклиф этилган устувор ҳаракатлар режасини келишиб олдилар.

Биринчи босқичда электробуслар ишлаб чиқариш учун муҳим бутловчи қисмлар, агрегатлар ва материаллар рўйхати ва зарур ўз ишлаб чиқариш ва технологик салоҳиятига эга ЕОИИ мамлакатлари компаниялари шакллантирилади.

Николай Рогожникнинг сўзларига кўра, бу нафақат лойиҳани тўлиқ миқёсда ишга тушириш учун асос яратади, балки бошқа турдаги йўловчи ускуналари (автобуслар, троллейбуслар) учун мўлжалланган агрегатлар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни қайта йўналтириш ва мослаштириш имкониятларини баҳолайди.

Амалга оширилган ишларнинг оралиқ натижалари 2022 йил охиригача ЕИК Ҳайъати йиғилишида маълум қилиниши режалаштирилган.

«Евроосиё электробуси» пилот лойиҳасини ишга тушириш тўғрисидаги қарор жорий йилнинг 15 июлида Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши йиғилишида қабул қилинган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram