ЕОИИ статистикаси миллий валюталарда шакллантирилади

МОSKVA. КАZINFORM - Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати 27 декабрдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг расмий статистик маълумотларини шакллантириш методологиясига ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Kazinform ЕИК матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Эндиликда ЕОИИ статистикасини тузишда ягона ҳисоб бирлиги сифатида нафақат АҚШ доллари, балки аъзо давлатларнинг миллий валюталаридан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазев таъкидлаганидек, комиссия жорий йил учун статистик маълумотларни аъзо давлатларнинг исталган миллий валюталарида, шу жумладан Россия рублида тақдим этиши мумкин.

Комиссия миллий валюталарда ўзаро савдода товарларни экспорт ва импорт қилиш бўйича экспериментал ҳисоб-китобларни амалга оширади. Ўзаро савдода тўловларга хизмат кўрсатишда устуворлик Россия рублига тўғри келади (ўртача ҳисобда у тўловларнинг 70% дан ортиғини ташкил қилади). Ўзаро тўловларда иккинчи муҳим миллий валюта тенге ҳисобланади. Унинг улуши 2015-2021 йилларда 0,6 фоиздан 1,4 фоизга ошди. Бошқа валюталардан фойдаланиш ҳали ҳам аҳамиятсиз - 1% дан кам.


Сўнгги хабарлар