ЕОИИ мамлакатларида бензин нархи ошди

ASTANA. Kazinform – 2023 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларда бензин 7 фоизга, дизель ёнилғиси 9 фоизга, электр энергияси учун истеъмол нархлари эса 0,3 фоизга қимматлаган. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.

Бензин
Фото: Астана ҳокимлиги

2023 йилнинг декабрь ойидаги йиллик кўрсаткичларга кўра, ЕОИИда автомобиль бензини нархи 10,6 фоизга, дизель ёқилғиси баҳоси 10,1 фоизга, электр энергияси учун тўловлар 10,2 фоизга кўтарилган.

Шу жумладан, Арманистон бензин нархлари кўтарилишида етакчи бўлиб, мамлакатда бир йил мобайнида бензин нархи 24,3 фоизга ошган. Қозоғистонда эса ушбу ёнилғи нархи 13,7 фоизга қимматлаган, дизель ёқилғиси нархи эса 15,2 фоизга ўсган. Россияда бу кўрсаткич 10 фоизни ташкил этмоқда.

ЕОИИ маълумотларига кўра, 2023 йил декабрь ойида бензиннинг ўртача нархи қуйидагича бўлган (1 литр учун):
Арманистонда – 1,39 доллар;
Беларусда – 0,73 доллар;
Қозоғистонда – 0,44 доллар;
Қирғизистонда – 0,71 доллар;
Россияда – 0,60 доллар.

Сўнгги хабарлар